5та вилоятда лойиҳа: инсон тараққиёти орқали қишлоқ тараққиёти сари
06/05/2021 - 13:25 3069
Қишлоқ аҳлининг ўзини ривожлантириш орқали қишлоқ инфратузилмасини ҳақиқий замонавий қилиш мумкин. Ўзбекистоннинг 5та вилоятида 300дан зиёд қишлоқ аҳоли яшаш пунктларини қамраб олган «Қишлоқ инфратузилмасининг тараққиёти» лойиҳаси айнан мана шуни мақсад қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Жаҳон банки ва Осиё инфратузилмалар инвестициялари банкининг мазкур қўшма лойиҳаси 2021 йил бошидан старт олган.
Лойиҳа инсон омилини— танланган қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари аҳолисининг маълумоти ва саломатлик даражасини таҳлил этишдан бошланади.
Бу ҳар бир алоҳида қишлоқ учун энг аҳамиятга молик масалалари бўйича «Йўл харитаси»ни тузиш имконини беради. Бу нима учун инфратузилма билан боғлиқ? Ҳаммаси жуда оддий — сифатли ичимлик суви бўлмаган жойда тўлақонли саломатликни таъминлаб бўлмайди. Бу ҳали қишлоқ аҳлининг тўлақонли саломатлиги учун зарур шароит ва уларнинг соғлиги, ўзини ўзи намоён қила олиши имкони ўзаро боғлиқлигига биргина мисол.
Лойиҳа жараёнини кузатиш қизиқ, чунки таҳлил этиладиган масала ва муаммолар бошқа қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари ва у ерларда яшаётган одамларга ҳам хос бўлиши мумкин.
У ёки бу вазиятдан қандай чиқишни ҳам лойиҳа кўрсатади. Танланган (илк) қишлоқлар аҳолисида таълим олиш, энг муҳим масалаларга биргаликда ечим топиш, ва ниҳоят, уларни ҳал этишда бевосита иштирок этиш имкони бўлади. Энг фаол шахслар Маҳаллани ривожлантириш гуруҳига кириши ва ўз қишлоғи учун нима қилиш кераклигига ўз таъсирини ўтказиши мумкин бўлади.
Шуни қўшимча қиламизки, 2020 йил 25 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4898-сонли « Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.
2020—2024 йилларда амалга ошириладиган лойиҳа ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигидир.
Лойиҳа доирасида Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги 300дан зиёд қишлоқлар ушбу аҳоли яшаш пунктларидаги ижтимоий инфратузилма сифатини яхшилаш учун молиялаштирилиши мумкин.
Бугунги кунда, Андижон вилояти Пахтаобод тумани “Соҳил” МФЙда
264 ўринли янги замонавий мактаб қурилиши белгиланди ва лойиҳалаш ишларни амалга ошириш мақсадида тендер эълон қилинди (Лот № 7095229). Ушбу тендер ғолиби деб “Андижонфуқаролойиҳа” МЧЖ топилди ва жорий йилнинг
23 апрелида техник вазифага мувофиқ ишларни бажариш бўйича 3 томонлама шартнома имзоланди. Ҳозирда “Андижонфуқаролойиҳа” МЧЖ ўз вазифаларини шартнома асосида бажаришни бошлади.
Айни пайтда Жиззах вилояти Бахмал тумани 9 та маҳалла фуқаролар йиғинларида лойиҳа доирасидаги “Қишлоқ тараққиёт режалари” ни тузиш жамоа сафарбарлиги ишлари якунига етди.
Маълумот учун: Лойиҳа фаолияти билан танишиш мақсадида жорий йилнинг 24 март куни Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли Жиззах вилояти Бахмал тумани “Сарой” МФЙга ташриф буюрди. Ташриф давомида ваколатхона раҳбарига ушбу МФЙнинг "Қишлоқ тараққиёт режаси", хусусан, 220 ўринли 30-умумтаълим мактаби филиалини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича сублойиҳа намойиш этилди. Шунингдек, делегация бу мактаб филиалининг лойиҳа майдонини кўздан кечирди ҳамда "Сарой" МФЙ маҳалла тараққиёт гуруҳи раисининг фикрларини тинглади.
Ташриф давомида, жаноб Мантованелли Бахмал тумани, Сангзор МФЙ “Қишлоқ тараққиёт режаси”нинг дастлабки версиясини тайёрлаш жараёнида бевосита кузатувчи сифатида иштирок этди. Маҳалла тараққиёт гуруҳи аъзолари билан бўлган мулоқот давомида лойиҳа доирасида амалга оширилган ишларнинг бориши ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш бўйича кутилаётган натижалар тўғрисида маҳаллий аҳолининг ҳам фикрлари тингланди.
Жиззах вилояти Бахмал тумани “Сарой” МФЙ ҳудудида мавжуд таъмир талаб мактабни 220 ўринли замонавий архитектура талабларига асосан реконструкция қилиш ишларининг истиқомат қилувчи аҳоли ва жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда белгиланди ва тендер эълонлари (Лот №7097877) натижаларига кўра, “Atlant Architects Group” МЧЖ томонидан лойиҳалаш ишлари 27 апрель 2021 йилда имзоланган 3 томонлама шартномага асосан белгиланган вазифаларни бажаришга киришди.
Маълумот учун: “Соҳил” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 410 нафар ўқувчилар 4-7 км узоқликда жойлашган қўшни ҳудуддаги мактабларга қатнаб ўқишса, “Сарой” МФЙ ҳудудидаги ўрта таълим мактабидаги мавжуд шароитлар бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермаслиги аниқланган. Ўрганишлар натижасида бу ҳолат мазкур қишлоқларда яшовчи ота-оналарнинг кескин эътирозларига сабаб бўлаётганлиги маълум бўлган.
Амалга оширилган ишлар якунига кўра Жиззах вилояти Бахмал туманидаги 5 та МФЙ учун 27 апрель 2021 йилда тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишларини лойиҳалаштириш учун танлов эълон қилинди, жумладан,
Музбулоқ МФЙ (Лот №7106595), Ойқор ҚФЙ (Лот №7106583),
Молгузар МФЙ (Лот №7106589), Сангзор МФЙ (Лот №7106669) ва Узунбулоқ МФЙ (Лот №7106600).
Ҳозирда қолган яна 3 МФЙлар учун электр-энергия, кўприк ва ички йўлларни таъминлаш учун лойиҳачи ташкилотлар учун танловлар эълон қилинади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жамоат сафарбарлиги ишларини амалга ошириш мақсадида тендер жараёнлари якунланди. Тендер натижаларига кўра, ACTED Техник Ҳамкорлик ва Ривожлантириш Агентлиги (Франция) Ҳалқаро сув буйича котибият (Канада), “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва “Тараққиёт” нодавлат нотижорат ташкилоти (Ўзбекистон) Фарғона ва Андижон вилоятларида, CEED Тадбиркорлик ва ижро этишни ривожлантириш маркази (Болгария) «Rhytm Plus» МЧЖ (Ўзбекистон) Наманган вилоятида ўз фаолиятини олиб боради.
Ҳозирда шартномалар ва уларни амалга ошириш бўйича муҳокамалар олиб борилмоқда. Яқин кунларда 2 та Ҳалқаро консалтинг компания билан шартнома имзоланилиши кутилмоқда.
Қўшимча маълумотлар учун:
+998-71-232-63-32
Иқтисодий тарққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги