ХИЗМАТЛАР ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА ХОДИМ КЕРАК

01/08/2022 - 10:28 2196

“Давлат корхоналари ва тижорат банкларини трансформацияси
ва хусусийлаштириш масалалари бўйича маслаҳат бериш” хизматини кўрсатувчи мутахассис бўйича
техник хусусиятларига доир

ТАЛАБЛАР

 

Асосий талаблар:

  • Иқтисодиёт, молия, халқаро иқтисодий муносабатлар, бизнесни бошқариш йўналишларидан бирига олий маълумотга эга бўлиши.
  • Иқтисодиёт, молия, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда бизнесни бошқариш йўналишлари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларида камида 10 йиллик иш стажига, шу жумладан раҳбар лавозимида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши. давлат корхоналари ва тижорат банкларининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини мукаммал билиш;
  • қонунчилик ҳужжатлари ва амалиётда давлат корхоналари ва тижорат банкларини комплекс трансформацияси ва хусусийлаштиришда мавжуд тартибга солувчи, маъмурий ҳамда бошқа тўсиқлар ва чекловларни таҳлил қила олиш;
  • ўтказилган таҳлил ва ўрганишлар натижасида аниқланган камчилик ҳамда муаммоларни бартараф етиш, давлат корхоналари ва тижорат банкларини комплекс трансформацияси ва хусусийлаштириш бўйича зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан ҳуқуқий тартибга солиш бўйича таклифлар тайёрлай олиш;
  • давлат корхоналари ва тижорат банкларини комплекс трансформацияси ва хусусийлаштиришни миқдорий таҳлил қилиш ҳамда прогнозлаштира олиш;
  • илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда давлат корхоналари
    ва тижорат банкларини комплекс трансформацияси ва хусусийлаштиришнинг миллий методологик асослари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар бера олиш;
  • Microsoft Office дастури (Wоrd, Excel, PowerPoint), замонавий ахборот технологияларида мустақил фойдананувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага ега бўлиш.

Хизматнинг муддати 15 кун.

15 кун иш хаққи ўртача 7 500 000 сўмни ташкил этади.

 

Шахсий сифатлар: 

  • хушмуомалалик, фаоллик, меҳнатга лаёқатлилик;
  • мустақил қарор қабул қила олиш;
  • турли вазиятлардан осон чиқиш йўлини топиш қобилияти;
  • стресс ҳолатларига чидамлилик;
  • ташаббускорлик, принципиаллик, ҳалоллик, одоблилик;
  • янги, илғор тажрибаларни амалиётда қўллай олиш ташаббускорлиги.