Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари бошқа ишга ўтди

25/07/2019 - 14:53 7795

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 24 июлдаги Фармони билан Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ахборот хизмати