Урбанизация агентлигида “Коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва коррупцияга қарши чора-тадбирлар кўриш” мавзусида семинар ўтказилди.
19/07/2019 - 16:53 6165
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлигида “Коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва коррупцияга қарши чора-тадбирлар кўриш” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда Агентликнинг барча ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Бош прокуратура вакиллари иштирок этишди.
Ўтказилган тадбирнинг асосий мақсади – Агентлик ходимларининг коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқий савиясини ошириш ва уларда барқарор “коррупцияга қарши иммунитет” шакллантиришдир.
Семинар давомида ДХХ ва Бош прокуратура ходимлари томонидан коррупция тушунчаси, унинг сабаблари, турлари ва курашиш усуллари ҳақида белгиланган доирада батафсил маълумотлар берилди.
Бош прокуратура вакилининг сўзларига кўра, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан доимий тарзда коррупцияга қарши зарур чора-тадбирлар ўтказилмоқда. Семинар доирасида коррупция иллатларининг салбий оқибатларига олиб келишини, ҳамда ушбу борада маърузачилар томонидан коррупцияга қарши билдирилган барча маълумотларни нафақат Агентлик ходимлари орасида, балки уларнинг яқинлари ҳамда оила-аъзоларига қўшимча равишда тушунча бериш ва салбий жиҳатларни ёритиш юзасидан таклифлар билдирилди.
Семинар конструктив ва мунозарали мулоқот тарзда ўтказилганлиги барча иштирокчилар томонидан эътироф қилинди, ҳамда бундай учрашувларни мунтазам равишда ўтказиш таклифи билдирилди.
Урбанизация Агентлиги