Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Нодавлат нотижорат ташкилотларига қарз маблағлари ажратиш бўйича очиқ танлов ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
20/10/2021 - 21:47 3977
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги “Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
388-сон қарори асосида Нодавлат нотижорат ташкилотларга қарз маблағлари ажратиш бўйича очиқ танлов ўтказилади.
2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли қарз маблағлари 5 йил муддатга ҳудудлар кесимида тақсимланган ҳолда, ҳар бир ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) учун алоҳида очиқ танлов ўтказилиши белгиланган. Танловда республикада фаолият юритувчи ёшлар ва хотин-қизларни ўқитишга ихтисослашган Нодавлат нотижорат ташкилотлар ўз лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин. Бунда ёшлар ва хотин-қизларни бизнес ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш, ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш мақсадидаги лойиҳаларини молиялаштирлишини назарда тутган бўлиши лозим.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг танлов ҳужжатлар тўплами
2021 йил 20 октябрь - 20 ноябрь кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача (шанба, якшанба дам олиш кунлари ҳужжатлар қабул қилинмайди) қабул қилинади. Якуний қабул қилиш муддати 2021 йил 20 ноябрь. Белгиланган вақтда тақдим этилмаган танлов ҳужжатлари тўплами қабул қилинмайди.
Танлов ҳужжатлари тўплами Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги номига “Ўзбекистон почтаси” ёки бошқа почта воситалари орқали ҳамда танлов иштирокчилари томонидан тўғридан-тўғри топширилиши мумкин. Иштирокчиларнинг танлов ҳужжатлари тўплами эълонда кўрсатилган манзил бўйича муҳрланган конвертларда (танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза ташқи конверт устига елимланади) қабул қилинади: 100027, Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй, Банклар ассоциацияси биносининг 11-қавати. ade@mineconomy.uz.
Танловда иштирок этиш ва танлов ҳужжатлар тўплами намунасини олиш учун талабгор Агентликнинг қуйидаги манзилларига мурожаат қилиши лозим.
тел: (71) 238-69-33, (71) 238-69-00 (1-5025) (1-2800)
Электрон манзил: ade@mineconomy.uz.
Қўшимча маълумотлар учун:
веб-сайт: www.uzade.uz