ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

13/08/2021 - 11:01 4603

Танлов жараёни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги  марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасаларидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимдан ўтказишда танлов асосида саралаб олиш” тўғрисидаги Тартиби асосида махсус тузилган комиссия томонидан 3 босқичда амалга оширилади.

 

1-босқич: Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш                              2021 йил 13 августдан 22 августгача давом этади.

 

2-босқич: Биринчи босқичдан ўтган номзодлар билан тест синовлари ўтказилади. Номзодлар 2-босқич суҳбат жараёнига таклиф қилинишлари учун уларнинг тест натижалари 60 баллдан кам  бўлмаслиги керак.  

 

3-босқич: Иккинчи босқичдан ўтган номзодлар билан юқоридаги талабларга жавоб беришларини текшириш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаси 100 балл тизими бўйича баҳоланади (10 та мезон бўйича ҳар бири 1-10 баллдан, энг юқори 10, энг паст 1 балл), бунда комиссиянинг ҳар бир аъзоси суҳбат натижаси бўйича номзодларга балл қўйиб чиқади.

 

Комиссия томонидан ҳар бир номзод бўйича баллар ҳисоблаб чиқилади ва танловнинг якуний натижалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги расмий веб-сайти орқали маълумот берилади (www.mineconomy.uz) ҳамда ҳар бир номзоднинг шахсий электрон почтаси ёки телефони орқали хабар берилади.

 

Боғланиш учун (+99871) 232-64-29, (+99871) 232-65-40  телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш учун ҳаволаhttps://vacancy.argos.uz

 

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАМДА УЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН
МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

 

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ПРОТОКОЛ ХИЗМАТИ ДЕПАРТАМЕНТИ

 

                                                 Протокол хизмати

Бош мутахассис вакант лавозимига

 

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Иқтисодиёт, молия йўналишлари бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
  2. Давлат бошқаруви органларида иш тажрибасига эга бўлиши;
  3. Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена битимини, Дипломатик протоколни тўлиқ ва батафсил билиши;
  4. Иш юритиш малакасига, ишбилармонлик этикасига эга бўлиши;
  5. Расмий ташқи кўринишга эга бўлиши;
  6. Ўз фаолияти доирасида раҳбарият топшириқларининг сўзсиз ва самарали бажарилишини таъминлашга тайёр бўлиши;
  7. Мамлакат бўйлаб ва хорижий давлатларга хизмат сафарларига тайёр бўлиши;
  8. Жамоада ишлаш, таҳлилий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш қобилиятларига эга бўлиш;
  9. АКТ, MS Office, Интернетдан фойдаланиш, маълyмотлар базаси ва электрон хатлар билан юқори даражада ишлаш;
  10. Ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал даражада билиши, шунингдек, бошқа чет (француз, немис, япон, хитой) тилларини юқори даражада билган номзодлар ижобий баҳоланади. 

 

Вазифалар:

  1. Юқори ва ишчи тартибдаги учрашувларни ташкил этади, керакли маълумотларни тайёрлайди ва умумлаштиради, учрашувларда иштирок этади ва натижаси бўйича ҳисобот ва пресс-релизларни тайёрлайди;
  2. Халқаро тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этади, натижаси бўйича ҳисобот ва пресс-релизларни тайёрлайди;
  3. Вазирлик раҳбарияти томонидан берилган топшириқларни белгиланган муддатларда ва миқдорларда амалга оширади;
  4. Бўлимга юклатилган топшириқларни, департамент директори ва бўлим бошлиғининг топшириқларини бажаради;
  5. Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг назорат топшириқларини бажаради ва бажарилишини таъминлашда кўмаклашади;
  6. Халқаро ташкилот ваколатхоналарининг ташрифларини келишади ва тайёрлайди, уларнинг ташрифларини белгиланган тартибда расмийлаштиради;
  7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги раҳбарлари томонидан ўтказиладиган учрашувлар натижалари бўйича баённома лойиҳалари, меморандумлар, эслатмалар тайёрлайди.

 

ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

 

  1. Хизматлар соҳасини Жаҳон Савдо Ташкилоти талабларига мувофиқлаштириш бўлими

 

  Бўлими бошлиғи вакант лавозимига

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Иқтисодиёт ва молия бўйича олий маълумотга эга, ушбу соҳаларда, хусусан, хизматлар соҳаси иқтисодиёт йўналишларида 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши ҳамда ушбу соҳаларда раҳбарлик лавозимида энг камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши (халқаро ташкилотлар офисларида фаолият юритган номзодлар ижобий баҳоланади);
  2. Бўлим фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда статистик маълумотларни таҳлил қила олиш кўникма ва тажрибасига эга бўлиши;
  3. Жамоада ишлай олиш, шахсий масъулиятни ҳис этиш ҳамда иш юзасидан лозим даражада музокараларни олиб бориш кўникмасига эга бўлиши;
  4. Жаҳон савдо ташкилоти тўғрисида, шу жумладан, Хизматлар савдоси тўғрисидаги асосий келишув (GATS) бўйича етарлича билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
  5. Халқаро савдо ва иқтисодиёт йўналишларидаги халқаро келишувлар
    ва давлатлар ўртасида қабул қилинадиган хужжатлар билан ишлай олиши;
  6. Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билиши лозим (IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6 балл).

Вазифалар:

  1. Мамлакатда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурларини амалга оширилишини таҳлил қилиш ҳамда соҳа ривожланишининг ҳолати бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлайди;
  2. Республиканинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишининг хизматлар соҳасига таъсирини ўрганиш ва таҳлил қилади;
  3. Жаҳон савдо ташкилоти, Европа иттифоқи билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик келишуви ва МДҲ давлатлари ўртасида хизматлар соҳасида эркин савдо зонасини ташкил этиш талабларини ўрганиб чиқади ва уларнинг иқтисодиётга таъсирини таҳлил қилган ҳолда таклифлар ишлаб чиқади;
  4. Ваколат доирасида  Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида хизматлар соҳаси йўналишида тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда иш олиб боради.
  5. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишда хизматлар соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади, қонунчилик асосини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

 

  1. Транспорт хизматларини ривожлантириш бўлими

  Бош мутахассиси вакант лавозимига

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Иқтисодиёт ва молия бўйича олий маълумотга ҳамда ушбу соҳаларда
    1 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;
  2. Бўлим фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда статистик маълумотларни таҳлил қила олиш кўникмасига эга бўлиши;
  3. Жамоада ишлай олиш, шахсий масъулиятни ҳис этиш ҳамда иш юзасидан лозим даражада музокараларни олиб бориш кўникмасига эга бўлиши;
  4. Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билиши лозим (IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6 балл).

Вазифалар:

  1. Мамлакатда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурларини амалга оширилишини таҳлил қилади ҳамда соҳа ривожланишининг ҳолати бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлайди;
  2. Республиканинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишининг транспорт хизматларига таъсирини ўрганади ва таҳлил қилади;
  3. Ваколати доирасида  транспорт хизматлари йўналишида тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда иш олиб боради;
  4. Транспорт хизматлари соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади, қонунчилик асосини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.