ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

10/08/2021 - 20:49 4096

Танлов жараёни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги  марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасаларидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимдан ўтказишда танлов асосида саралаб олиш” тўғрисидаги Тартиби асосида махсус тузилган комиссия томонидан 3 босқичда амалга оширилади.

 

1-босқич: Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш                              2021 йил 10 августдан 19 августгача давом этади.

 

2-босқич: Биринчи босқичдан ўтган номзодлар билан тест синовлари ўтказилади. Номзодлар 2-босқич суҳбат жараёнига таклиф қилинишлари учун уларнинг тест натижалари 60 баллдан кам  бўлмаслиги керак.  

 

3-босқич: Иккинчи босқичдан ўтган номзодлар билан юқоридаги талабларга жавоб беришларини текшириш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаси 100 балл тизими бўйича баҳоланади (10 та мезон бўйича ҳар бири 1-10 баллдан, энг юқори 10, энг паст 1 балл), бунда комиссиянинг ҳар бир аъзоси суҳбат натижаси бўйича номзодларга балл қўйиб чиқади.

 

Комиссия томонидан ҳар бир номзод бўйича баллар ҳисоблаб чиқилади ва танловнинг якуний натижалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги расмий веб-сайти орқали маълумот берилади (www.mineconomy.uz) ҳамда ҳар бир номзоднинг шахсий электрон почтаси ёки телефони орқали хабар берилади.

 

Боғланиш учун (+99871) 232-64-29, (+99871) 232-65-40  телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш учун ҳаволаhttps://vacancy.argos.uz

 

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАМДА УЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН
МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

ИШЛАР БОШҚАРМАСИ

 

  1. Бошқарма бошлиғи ўринбосари вакант лавозимига

 

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Олий маълумот, (иқтисодий олий маълумот дипломи ва иқтисодиёт соҳаси бўйича амалий тажрибага эга бўлиши);

     Мазкур йўналишда 4 йилдан кам бўлмаган меҳнат тажрибасига эга, шундан камида 3 йил бош иқтисодчи лавозимида ишлаган бўлиши;

  1. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасидаги моддалар бўйича таҳлил қилиш;
  2. Қисқа муддатда катта ҳажмдаги материалларни таҳлил қилиш
    ва бунинг асосида таҳлилий маълумот тайёрлаш, иш жараёнини самарали бошқариш кўникмасига эга бўлиш;
  3. Жамоада ишлаш, бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш, таҳлилий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш қобилиятларига эга бўлиш;
  4. Ўзбек тилини мукаммал ва рус тилини юқори даражада билган номзодлар ижобий баҳоланади. 

Вазифалар:

  1. Иқтисодий тараққиёт вазирлигига тегишли бўлган барча ташкилий масалаларни оператив ҳал қилиш;
  2. Иқтисодий тараққиёт вазирлиги раҳбарияти томонидан бериладиган қўшимча топшириқлар ижросини таъминлаш;
  3. Хизмат фаолиятига оид маълумотлар базасини ҳамда Вазирликининг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантиради;
  4. Электрон ҳужжат айланиш тизими орқали Бошқармага келиб тушган ҳужжатлар ижро ҳолатини тизимли таҳлил қилади ҳамда Бошқарма бошлиғи ўринбосари билан биргаликда ходимлар томонидан бажарилишини ташкил этади;
  5. Бошқарма фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади ва баҳолайди.
  6. Вазирлик эҳтиёжлари учун моддий бойликларни харид қилиш, биноларини таъмирлаш, капитал қуриш борасидаги ҳужжатлари асосида маблағ ажратишини амалга оширади. Шу каби ишларни амалга ошириш бўйича ўтказиладиган тендер ҳужжатларини ўрганади, таҳлил қилади ва натижаси юзасидан раҳбариятга ахборот беради.
  7. Вазирлик биноси, унга тегишли ҳудудлардан мақсадли фойдаланишни, белгиланган тартибда уларни ижарага беришни таъминлайди.
  8. Бошқарма ходимлари орасида ишни тақсимлаш ва белгиланган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини талаб қилиш.

 

  1. Бошқарма бош мутахассиси вакант лавозимига

 

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Олий маълумотли, иқтисодиёт (ҳудудий иқтисодиёт, тармоқлар иқтисодиёти) камида 2 йил иш тажрибасига эга бўлиш;
  2. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасидаги моддалар бўйича таҳлил қилиш;
  3. Қисқа муддатда катта ҳажмдаги материалларни таҳлил қилиш
    ва бунинг асосида таҳлилий маълумот тайёрлаш, иш жараёнини самарали бошқариш кўникмасига эга бўлиш;
  4. Жамоада ишлаш, бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш, таҳлилий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш қобилиятларига эга бўлиш;
  5. Ўзбек тилини мукаммал ва рус тилини юқори даражада билган номзодлар ижобий баҳоланади. 

Вазифалар:

  1. Иқтисодий тараққиёт вазирлигига тегишли бўлган барча ташкилий масалаларни оператив ҳал қилиш;
  2. Иқтисодий тараққиёт вазирлиги раҳбарияти томонидан бериладиган қўшимча топшириқлар ижросини таъминлаш;
  3. Хизмат фаолиятига оид маълумотлар базасини ҳамда Вазирликининг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантиради;
  4. Электрон ҳужжат айланиш тизими орқали Бошқармага келиб тушган ҳужжатлар ижро ҳолатини тизимли таҳлил қилади ҳамда Бошқарма бошлиғи ўринбосари билан биргаликда ходимлар томонидан бажарилишини ташкил этади;
  5. Бошқарма фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади ва баҳолайди.

 

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА ХАВФСИЗЛИГИ БОШҚАРМАСИ

 

  1. Бош мутахассис вакант лавозимига

 

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳаси бўйича лавозимда камида 1 йил иш тажрибасига эга бўлиши;
  2. Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш юзасидан техник топшириқлар ишлаб чиқиш бўйича малакага эга бўлиши;
  3. Дастурлаш тилларини мукаммал билиши, дастурлаш соҳасида қуйидаги йўналишларда камида 2-3 йиллик тажрибага эга бўлиши:

Frontend (ташқи интерфейс) дастурлаш:

HTML5, CSS3, Less ва Sass, Bootstrap, Materialize, Foundation ва бошқа CSS фреймворклар, JavaScript, jQuery кутубхонаси ва унинг элементлари, Gulp, WebPack ва бошқалар.

Backend (хизматнинг аппарат ва дастурий таъминот қисми) дастурлаш:

PHP, Yii2 framework, Python ва бошқалар.

Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари:

MySQL, PostgreSQL.

Мобил иловалар ишлаб чиқиш:

iOS, Android.

  1. Ахборот тизимлари ва веб-сайтлар учун дизайн (веб-дизайн, инфографика) тайёрлаш бўйича амалий билим, малакага ва камида 2-3 йиллик тажрибага эга бўлиши:

Фойдаланувчи интерфейси (веб-дизайн):

Figma, Adobe XD, UI/UX-дизайн ҳамда веб-саҳифа, веб ва мобил иловалар учун фойдаланувчи интерфейсларини лойиҳалаштириш.

График муҳаррирлар:

Adobe Photoshop, CorelDRAW, Adobe Illustrator Draw, Infinite Design, Sketchbook Express, Photoshop Sketch, Sketch.

  1. Серверларни ўрнатиш ва бошқариш бўйича амалий билим ва малакага эга бўлиши (Linux – Ubuntu/CentOs, Apache, Nginx ва бошқалар);
  2. 6. Ахборот тизимларини интеграция қилиш (API тайёрлаш) бўйича амалий билим ва малакага эга бўлиши;
  3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг республикада рақамли иқтисодиётни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларга оид фармон ва қарорлари билан белгиланган вазифалардан хабардор бўлиши;
  4. 8. Иш жараёнини самарали ташкил этиш, дастурчилар ва администраторлар билан бир жамоа бўлиб ишлаш, мантиқий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш қобилиятларига эга бўлиши;
  5. 9. Ўзбек тилини мукаммал, инглиз ва рус тилларида ахборот технологиялари терминологияларини юқори даражада билиши.

Изоҳ: Номзод ўзи томонидан амалга оширилган лойиҳалар бўйича портфолио тақдим этиши лозим.

 

Вазифалар:

  1. Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича техник топшириқлар ишлаб чиқиш;
  2. Техник топшириқлар асосида янги ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва дастурий-техник жиҳатдан доимий равишда қўллаб-қувватлаш;
  3. Ахборот тизимлари ва веб-сайтлар учун веб-дизайнлар ишлаб чиқиш. Маълумотлар туридан келиб чиқиб, инфографикалар тайёрлаш ва жойлаштириш;
  4. Ахборот тизимларининг мобил иловаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  5. Вазирликнинг мавжуд барча ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини дастурий-техник жиҳатдан доимий равишда қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
  6. 6. Ахборот тизимларини тегишли вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш (технологик йўриқномалар ва API ишлаб чиқиш орқали веб-сервисларни йўлга қўйиш);
  7. 7. Ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари серверларини ўрнатиш, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини юклаш, дастурий-техник қўллаб-қувватлаш ва бошқариш;
  8. 8. Веб-сайтлар ишлаб чиқиш, дастурий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш.