ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

16/07/2021 - 12:10 4441

Танлов жараёни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги  марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасаларидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимдан ўтказишда танлов асосида саралаб олиш” тўғрисидаги Тартиби асосида махсус тузилган комиссия томонидан 3 босқичда амалга оширилади.

 

1-босқич: Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йил                  16 июлдан 25 июлгача давом этади.

 

2-босқич: Биринчи босқичдан ўтган номзодлар билан тест синовлари ўтказилади. Номзодлар 2-босқич суҳбат жараёнига таклиф қилинишлари учун уларнинг тест натижалари 60 баллдан кам  бўлмаслиги керак.  

 

3-босқич: Иккинчи босқичдан ўтган номзодлар билан юқоридаги талабларга жавоб беришларини текшириш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаси 100 балл тизими бўйича баҳоланади (10 та мезон бўйича ҳар бири 1-10 баллдан, энг юқори 10, энг паст 1 балл), бунда комиссиянинг ҳар бир аъзоси суҳбат натижаси бўйича номзодларга балл қўйиб чиқади.

 

Комиссия томонидан ҳар бир номзод бўйича баллар ҳисоблаб чиқилади ва танловнинг якуний натижалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги расмий веб-сайти орқали маълумот берилади (www.mineconomy.uz) ҳамда ҳар бир номзоднинг шахсий электрон почтаси ёки телефони орқали хабар берилади.

 

Боғланиш учун (+99871) 232-64-29, (+99871) 232-65-40  телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш учун ҳаволаhttps://vacancy.argos.uz

 

               БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАМДА УЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН
                                                 МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

 

ИШЛАР БОШҚАРМАСИ

 

Бухгалтерия бўлими

 

 

  1. Бош бухгалтер ўринбосари вакант лавозимига

 

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Иқтисодиёт, молия ва бухгалтерия ҳисоби йўналиши бўйича олий маълумотга эга, республика даражасидаги бюджет ташкилотида (марказлашган) бухгалтерия ҳисоби, ички аудит, комплаенс ёки молиявий назорат соҳасида камида 5 йил ишлаган, шундан раҳбар лавозимда камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
  2. Ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдалана олиши, бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишда қўлланиладиган “UZASBO” дастурий таъминотини мукаммал билиш;
  3. Бюджет ташкилотларида харажатлар сметаси, штатлар жадвалини тузиш ҳамда хорижий валюта билан боғлиқ операцияларни амалга ошира билиши;
  4. Бюджет ташкилотларида молиявий ҳисоботлар, солиқ ва статистика ҳисоботларини тузиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиш;
  5. Қисқа муддатда катта ҳажмдаги материалларни таҳлил қилиш
    ва бунинг асосида таҳлилий маълумот тайёрлаш, иш жараёнини самарали бошқариш кўникмасига эга бўлиш;
  6. Жамоада ишлаш, бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш, таҳлилий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш қобилиятларига эга бўлиш;
  7. Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билган IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6 балл) номзодлар ижобий баҳоланади. 

Вазифалар:

  1. Қуйи тизим ташкилотлари томонидан тузилган молиявий ҳисоботларни ўз вақтида белгиланган муддатларда қабул қилиш, уларни жамлаш ва Молия вазирлигига жамланма ҳисоботни тақдим этиш.
  2. Қуйи тизим ташкилотларининг йиллик харажатлар сметасини ҳамда штатлар жадвали тузилишини назорат қилиш ҳамда Молия вазирлигига жамланма харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тақдим этиш.
  3. Вазирликни сақлаб туриш билан боғлиқ харажатлар ҳисобини юритиш, тендер (танлов) савдолари бўйича тузилган шартномаларни расмийлаштириш ва дастурга жойлаштириш.
  4. Банк ва ғазна ҳужжатларини расмийлаштириш ва харажатлар сметаси ижро этилишини таҳлил қилиш.
  5. Иш ҳақи, вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотганлик варақалари бўйича нафақалар тўланишини амалга ошириш.
  6. Кирим-чиқим ҳужжатлари айланишини назорат қилиш, молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича молия, солиқ ва статистика ҳисоботларини расмийлаштириб, ваколатли органга тақдим этиш.
  7. Пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва асосий фондларнинг ҳисобини юритиш.
  8. Бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисоботларининг ўз вақтида тайёрланишини таъминлаш.
  9. Хизмат сафари билан боғлик харажатларнинг ҳисобини юритиш, асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликларига йўл қўймаслик.
  10. Раҳбарият билан келишилган ҳолда Вазирлик ваколати доирасида соҳага оид учрашувларда, семинарларда ва бошқа тадбирларда иштирок этиш.