Франция тараққиёт агентлиги вакиллари билан учрашув

26/06/2021 - 17:01 4088

Жорий йилнинг 24 июнь куни Франция тараққиёт агентлиги (ФТА)нинг операциялар бўйича ижрочи директори Жан-Пьер Марселли ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Франция тараққиёт агентлиги билан “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси, энергия самарадорлиги ва салоҳиятни ошириш каби долзарб йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалалари мухокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда томонлар ўртасида давлат кредитларининг янги дастурини сифатли ишлаб чиқиш ва “яшил” инвестицияларни жалб қилиш учун “яшил” иқтисодиётга ўтиш Миллий стратегиясини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, “яшил” макроиқтисодий прогнозлаш ва режалаштириш бўйича кадрлар салоҳиятини ошириш борасида фикрлар алмашилинди.

Учрашув давомида ФТА томонидан "яшил" иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун молиявий ва молиявий бўлмаган механизмларни ишлаб чиқиш тўғрисида таклифлар берилди.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ““Яшил” иқтисодиёт молиялаштириш механизми” (ЯИММ) лойиҳаси ҳақида атрофлича муҳокама қилдилар ва фикр алмашдилар.

Ушбу механизм доирасида кичик ва ўрта корхоналарга иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга қаратилган “яшил” технологияларни жорий қилиш учун кредитлар ажратилиши ҳақида маьлумотлар берилди.

Учрашув сўнгида томонлар барча устувор йўналишлар бўйича келгусидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирдилар.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ахборот хизмати