ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

02/06/2021 - 10:12 4805

Танлов жараёни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги  марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасаларидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимдан ўтказишда танлов асосида саралаб олиш” тўғрисидаги Тартиби асосида махсус тузилган комиссия томонидан 3 босқичда амалга оширилади.

 

1-босқич: Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш                              2021 йил 2 июндан 11 июнгача давом этади.

 

2-босқич: Биринчи босқичдан ўтган номзодлар билан тест синовлари ўтказилади. Номзодлар 2-босқич суҳбат жараёнига таклиф қилинишлари учун уларнинг тест натижалари 60 баллдан кам  бўлмаслиги керак.  

 

3-босқич: Иккинчи босқичдан ўтган номзодлар билан юқоридаги талабларга жавоб беришларини текшириш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаси 100 балл тизими бўйича баҳоланади (10 та мезон бўйича ҳар бири 1-10 баллдан, энг юқори 10, энг паст 1 балл), бунда комиссиянинг ҳар бир аъзоси суҳбат натижаси бўйича номзодларга балл қўйиб чиқади.

 

Комиссия томонидан ҳар бир номзод бўйича баллар ҳисоблаб чиқилади ва танловнинг якуний натижалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги расмий веб-сайти орқали маълумот берилади (www.mineconomy.uz) ҳамда ҳар бир номзоднинг шахсий электрон почтаси ёки телефони орқали хабар берилади.

 

Боғланиш учун (+99871) 232-64-29, (+99871) 232-65-40  телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш учун ҳаволаhttps://vacancy.argos.uz

 

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАМДА УЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН
МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

 

ҲУДУДЛАРНИ КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

 

Саноат зоналарини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари вакант лавозимига

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Олий маълумотли, иқтисодиёт (минтақавий иқтисодиёт, тармоқлар иқтисодиёти) соҳасида раҳбарлик лавозимида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиш;
  2. Бозор иқтисодиёти тамойилларидан келиб чиқиб, институционал ислоҳотларни амалга ошириш асосида саноат зоналари фаолиятини ривожлантириш ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш қобилиятига эга бўлиш;
  3. Қисқа муддатда катта ҳажмдаги материалларни таҳлил қилиш
    ва бунинг асосида таҳлилий маълумот тайёрлаш, иш жараёнини самарали бошқариш кўникмасига эга бўлиш;
  4. Жамоада ишлаш, бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш, таҳлилий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш қобилиятларига эга бўлиш;
  5. Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билган, IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6 балл) номзодлар ижобий баҳоланади. 

Вазифалар:

  1. Ҳудудларда саноат зоналарини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатини юритишда иштирок этиш.
  2. Бозор иқтисодиёти тамойилларидан келиб чиқиб, институционал ислоҳотларни амалга ошириш асосида кичик саноат зоналари фаолиятини ривожлантириш ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  3. Кичик саноат зоналарини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш;
  4. Саноат зоналари фаолияти самарадорлиги, жумладан уларнинг ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун қулай ҳудудда жойлашганлиги, тўлиқ инфратузилма билан таъминлаганлиги, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, ер майдонларидан самарали фойдаланиш даражаси бўйича ўрганиш олиб бориш ва мазкур тизимни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
  5. Кичик саноат зоналари ва махсус иқтисодий зоналар фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқишда иштирок этиш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  6. Саноат зоналарини ривожлантиришга оид жаҳон тажрибасини ўрганиш, иқтисодиётга таъсирини инобатга олган ҳолда халқаро андозаларни амалиётда қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  7. Раҳбарият билан келишилган ҳолда бошқарма ваколати доирасида соҳага оид учрашувларда, семинарларда ва бошқа тадбирларда иштирок этиш.

 

САНОАТ СИЁСАТИНИ ЮРИТИШ ДЕПАРТАМЕНТИ     

 

Ишлаб чиқаришда стандартлаштириш, техник тартибга солиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш масалаларини мувофиқлаштириш бошқармаси

   Бошқарма бошлиғи вакант лавозимига

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Бошқарма бошлиғи олий маълумотга (олий маълумот дипломи) ва иқтисодиёт соҳаси бўйича амалий тажрибага эга бўлиши; мазкур йўналишда 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат тажрибасига эга бўлиши; давлат тили, рус тилини мукаммал билиши, жумладан, ҳужжатлар тайёрлашда ўзбек тили ва рус тилининг грамматик ва лексик воситаларидан тўғри фойдалана олиши;
  2. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалана билиш (аъло даражада);
  3. Тезкор қарор қабул қилиш ва уни амалга ошира олиш;
  4. Жамоада ишлаш, бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш, таҳлилий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ҳамда ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш қобилиятларига эга бўлиш;
  5. Инглиз тилини юқори даражада билган IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6 балл) номзодлар ижобий баҳоланади.

Вазифалар:

  1. Стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, сертификатлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш;
  2. Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва аккредитациядан ўтказиш, халқаро стандартларни қўллаш асосида саноат маҳсулотлари сифатини ҳамда рақобатбардошлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;
  3. Стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини, сертификатлаштириш, аккредитация тизимларининг фаолиятини ва ривожланишини, шунингдек, уларнинг халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлашда иштирок этиш;
  4. Маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ҳамда техник регламентларни жадал жорий этилиши орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминланишида, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини оширилиши масалаларида иштирок этиш;
  5. Маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқариш корхоналарида кенг жорий этиш, маҳсулотларни техник регламентлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатлаштиришни амалга оширилиши бўйича киритилган лойиҳа таклифларини кўриб чиқиб, тегишли хулосалар бериш;
  6. Экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитларни яратиш, халқаро ташкилотлар билан миллий сертификатлар ва мувофиқликни баҳолаш ишлари бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришда иштирок этиш;
  7. Техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини ривожлантиришда, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда иштирок этиш;
  8. Мазкур соҳаларни, жумладан, “Ўзстандарт” агентлигини янада ривожлантириш бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқиш;
  9. Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни халқаро талаблар билан зарур уйғунлаштириш даражасига эришилиши масаласида иштирок этиш;
  10. Соҳада замонавий технологиялардан кенг фойдаланишни назарда тутувчи илмий-техника тараққиётини жорий этишда иштирок этиш;
  11. Стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш тизимида рақобат муҳитини янада шакллантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
  12. Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва аккредитация қилишни ривожлантириш бўйича асосий йўналишларни, концепцияларни, истиқболли дастурларни ишлаб чиқилишида иштирок этиш;
  13. “Ўзстандарт” агентлигини стандартлаштириш бўйича халқаро техник қўмиталар ва минтақавий ташкилотлар фаолиятида ҳамда давлат стандартларини халқаро даражада тарқатилишида фаол иштирок этишини мониторингини олиб бориш;
  14. Соҳада ислоҳотларни ва техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурларининг амалга оширилиши ҳолатини, тенденциялар ва муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал этиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

 

 

 

 

ИШЛАР БОШҚАРМАСИ

 

  1. Бошқарма бошлиғи ўринбосари вакант лавозимига

 

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Олий маълумот, (иқтисодиёт олий маълумот дипломи ва иқтисодий сохаси бўйича амалий тажрибага эга бўлиши); Умумий меҳнат стажи 4 йилдан кам бўлмаган, шундан 3 йил иқтисодчи лавозимида ишлаган бўлиши;
  2. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасидаги моддалар бўйича таҳлил қилиш;
  3. Қисқа муддатда катта ҳажмдаги материалларни таҳлил қилиш

ва бунинг асосида таҳлилий маълумот тайёрлаш, иш жараёнини самарали бошқариш кўникмасига эга бўлиш;

  1. Жамоада ишлаш, бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш, таҳлилий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш қобилиятларига эга бўлиш;
  2. Ўзбек тили ва рус тилларни мукаммал даражада билган номзодлар ижобий баҳоланади.

Вазифалар:

  1. Иқтисодий тараққиёт вазирлигига тегишли бўлган барча ташкилий масалаларни оператив ҳал қилиш;
  2. Иқтисодий тараққиёт вазирлиги раҳбарияти томонидан бериладиган қўшимча топшириқлар ижросини таъминлаш;
  3. Хизмат фаолиятига оид маълумотлар базасини ҳамда Вазирлкининг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантиради;
  4. Электрон ҳужжат айланиш тизими орқали бошқармага келиб тушган ҳужжатлар ижро ҳолатини тизимли таҳлил қилади ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосари билан биргаликда ходимлар томонидан бажарилишини ташкил этади;
  5. Бошқарма фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади ва баҳолайди.
  6. Вазирлик эҳтиёжлари учун моддий бойликларни харид қилиш, биноларини таъмирлаш, капитал қуриш борасида ҳужжатлари асосида маблағ ажратишини амалга оширади. Шу каби ишларни амалга ошириш бўйича ўтказиладиган тендер ҳужжатларини ўрганади, таҳлил қилади ва натижаси юзасидан раҳбариятга ахборот беради.
  7. Вазирлик биноси, унга тегишли ҳудудлардан мақсадли фойдаланишни, белгиланган тартибда уларни ижарага беришни таъминлайди.
  8. Бошқарма ходимлари орасида ишни тақсимлаш ва белгиланган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини талаб қилиш.

 

  1. Бошқарма бош мутахассиси вакант лавозимига

 

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Олий маълумотли, иқтисодиёт йўналишида (ҳудудий иқтисодиёт, тармоқлар иқтисодиёти) камида 2 йил иш тажрибасига эга бўлиш;
  2. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасидаги моддалар бўйича таҳлил қилиш;
  3. Қисқа муддатда катта ҳажмдаги материалларни таҳлил қилиш
    ва бунинг асосида таҳлилий маълумот тайёрлаш, иш жараёнини самарали бошқариш кўникмасига эга бўлиш;
  4. Жамоада ишлаш, бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш, таҳлилий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш қобилиятларига эга бўлиш;
  5. Ўзбек тилини мукаммал ва рус тилини юқори даражада билган номзодлар ижобий баҳоланади. 

Вазифалар:

  1. Иқтисодий тараққиёт вазирлигига тегишли бўлган барча ташкилий масалаларни оператив ҳал қилиш;
  2. Иқтисодий тараққиёт вазирлиги раҳбарияти томонидан бериладиган қўшимча топшириқлар ижросини таъминлаш;
  3. Хизмат фаолиятига оид маълумотлар базасини ҳамда Вазирлкининг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантиради;
  4. Электрон ҳужжат айланиш тизими орқали бошқармага келиб тушган ҳужжатлар ижро ҳолатини тизимли таҳлил қилади ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосари билан биргаликда ходимлар томонидан бажарилишини ташкил этади;
  5. Бошқарма фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади ва баҳолайди.