ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
18/05/2021 - 15:39 4594
Танлов жараёни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасаларидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимдан ўтказишда танлов асосида саралаб олиш” тўғрисидаги Тартиби асосида махсус тузилган комиссия томонидан 3 босқичда амалга оширилади.
1-босқич: Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йил 13 майдан 22 майгача давом этади.
2-босқич: Биринчи босқичдан ўтган номзодлар билан тест синовлари ўтказилади. Номзодлар 2-босқич суҳбат жараёнига таклиф қилинишлари учун уларнинг тест натижалари 60 баллдан кам бўлмаслиги керак.
3-босқич: Иккинчи босқичдан ўтган номзодлар билан юқоридаги талабларга жавоб беришларини текшириш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаси 100 балл тизими бўйича баҳоланади (10 та мезон бўйича ҳар бири 1-10 баллдан, энг юқори 10, энг паст 1 балл), бунда комиссиянинг ҳар бир аъзоси суҳбат натижаси бўйича номзодларга балл қўйиб чиқади.
Комиссия томонидан ҳар бир номзод бўйича баллар ҳисоблаб чиқилади ва танловнинг якуний натижалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги расмий веб-сайти орқали маълумот берилади (www.mineconomy.uz) ҳамда ҳар бир номзоднинг шахсий электрон почтаси ёки телефони орқали хабар берилади.
Боғланиш учун (+99871) 232-64-29, (+99871) 232-65-40 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.
Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.
Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.
Ҳужжатларни қабул қилиш учун ҳавола – https://vacancy.argos.uz
БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАМДА УЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН
МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР
ХУСУСИЙ СЕКТОРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
- Бошқарма бошлиғи ўринбосари вакант лавозимига
Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар
Талаблар:
- Иқтисодиёт, молия, солиқ, банк, шунингдек, юридик хизмат йўналишларида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиш;
- Вазирлик ва идораларнинг давлат бошқарувидаги самарасиз ҳамда эксклюзив функция ва ваколатларини хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжудлиги ва иқтисодий самарадорлиги нуқтаи назаридан ўрганишлар олиб бориш кўникмаларига эга бўлиш;
- Давлат функцияларини аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш ҳамда давлат бошқаруви соҳасида хорижий тажрибани таҳлил қилган ҳолда таклифларни ишлаб чиқиш, аналитик ва креатив фикрлаш қобилиятига эга бўлиш;
- Хусусий секторга ўтказилган давлат функцияларининг самарадорлик жиҳатдан таҳлилини ўтказган ҳолда давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлай олиш кўникмаларига эга бўлиш.
Вазифалар:
- Вазирлик ва идоралар кесимида хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларини таҳлил этиш механизмларини йўлга қўйишга қаратилган давлат функцияларининг ягона реестрини шакллантиради ҳамда уни юритади;
- Давлат функцияларини амалга ошириш учун хусусий секторнинг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганади, умумлаштиради ва таҳлил қилади;
- Хусусий секторда зарур ресурслар ва инфратузилма, шунингдек, малакали кадрлар мавжудлиги нуқтаи назаридан таҳлил ўтказади;
- Давлат функциялари амалга оширилганлиги натижалари бўйича хусусий секторнинг маълумотини умумлаштиради ва таҳлил қилади, шунингдек, умумлаштирилган маълумотлар асосида улар амалга оширилганлигининг самарадорлиги ва сифатини баҳолайди;
- Хусусий сектор томонидан давлат функциялари самарасиз ёки сифатсиз амалга оширилишида камчиликларни бартараф этиш ҳамда ўтказилган давлат функцияларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқади;
- Хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функциялари, шунингдек, хусусий секторнинг тегишли таклифларини эълон қилиш ва муҳокамадан ўтказиш учун электрон майдонча фаолиятини юритиб боради.
- Етакчи мутахассис вакант лавозимига
Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар
Талаблар:
- Вазирлик ва идораларнинг давлат бошқарувидаги самарасиз ҳамда эксклюзив функция ва ваколатларини хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжудлиги ва иқтисодий самарадорлиги нуқтаи назаридан ўрганишлар олиб бориш кўникмаларига эга бўлиш;
- Давлат функцияларини аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш ҳамда давлат бошқаруви соҳасида хорижий тажрибани таҳлил қилган ҳолда таклифларни ишлаб чиқишда иштирок эта олиш;
- Хорижий илғор тажрибаларни қўллаган ҳолда ишларни ташкиллаштириш, аналитик ва креатив фикрлаш қобилиятига эга бўлиш, ўз қарашларини ҳимоя қила олиш ва раҳбарият топшириқларини сифатли ва ўз вақтида бажариш.
Вазифалар:
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Вазирлик томонидан бериладиган кўрсатма ва топшириқларининг ўз муддатларида сифатли бажарилишини таъминлайди;
- Бошқарма фаолиятига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва келишишда қатнашади;
- Хусусий секторга ўтказишга таклиф этилаётган давлат функцияларининг рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини хусусий секторга мослаштирган ҳолда аниқлаштириш бўйича ишларни амалга оширишда иштирок этади;
- Давлат функцияларини амалга ошириш учун хусусий сектор фаоллигини рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
- Мутасадди вазирлик ва идоралардан зарур бўлган маълумотларни сўраб олади, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги юзасидан ахборот ва таҳлилий материаллар тайёрлайди.
УРБАНИЗАЦИЯ СИЁСАТИНИ ЮРИТИШ ДЕПАРТАМЕНТИ
Уй-жой қурилишини бошқариш бошқармаси
Бош мутахассис вакант лавозимига
Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар
Талаблар:
- Иқтисодиёт ва қурилиш соҳаларида, шаҳарсозлик, архитектура йўналишларида 2 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши (халқаро ташкилотлар офисларида фаолият юритган номзодларга устуворлик берилади);
- Бошқарма фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда статистик маълумотларни таҳлил қила олиш кўникма ва тажрибасига эга бўлиши;
- Иқтисодий таҳлил малака ва кўникмасига эга, хусусан бошқарма фаолиятига оид масалалар юзасидан зарурий ахборот-таҳлилий маълумотларни сифатли тайёрлай олиши;
- Жамоада ишлай олиш, шахсий масъулиятни ҳис этиш ҳамда иш юзасидан лозим даражада музокараларни олиб бориш кўникмасига эга бўлиши;
- Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билиши (IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6 балл) номзодлар ижобий баҳоланади).
Вазифалар:
- Уй-жой қурилишини бошқариш соҳаларидаги мавжуд ҳолатни ўрганиш, натижаларга кўра соҳадаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
- Ипотека бозорини ривожлантириш дастурларини амалга оширилишини таҳлил қилиш ҳамда соҳа ривожланишининг ҳолати бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлайди;
- Уй-жой қурилишида хориж тажрибасини ўрганади ва Ўзбекистон шароитида улардан фойдаланиш бўйича амалий таклифлар тайёрлайди;
- Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади, қонунчилик асосини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
- Уй-жойлар қурилиши соҳасига инновацион ва рақамли технологияларни кенг жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
- Давлат статистика органлари билан биргаликда уй-жойлар қурилиши йўналишида статистик ва таҳлилий маълумотлар базаларини шакллантиради.