“Темур тузуклари билимдони” викторинасининг 2-босқичига старт берилди!
12/05/2021 - 15:47 5073
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича 2021 йил учун “Йўл харитаси”нинг 18-бандида кўзда тутилган “Темур тузуклари билимдони” викторинасининг 1-босқичи (иштирокчилар рўйхатини шакллантириш) якунига етиб, 2-босқичга старт берилди.
Қуйида илова қилинган Низомда 2-босқич қоидалари, тартиби ва шартлари, ўтказилиш санаси тўғрисида тўлиқ маълумот берилган.
Иштирокчиларга 2-босқичда http://test.idm.uz/ сайти орқали иштирок этишлари учун яқин кунларда “смс” хабар юборилади. Унда тизимга кириш учун логин ва пароль кўрсатилади.
Иштирокчилардан Низомни диққат билан ўқиб, танишиб чиқишлари сўралади. Барча иштирокчиларга омад ёр бўлсин!
“Темур тузуклари” викторинасининг иштирокчилари рўйхати
“Темур тузуклари билимдони” викторинасининг низоми
Ҳурмат билан Вазирлик маънавият ва маърифат кенгаши
Мурожаат учун: 71-232-6005
99-841-0495