ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

04/05/2021 - 10:07 4855

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

 

Танлов жараёни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги  марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасаларидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимдан ўтказишда танлов асосида саралаб олиш” тўғрисидаги Тартиби асосида махсус тузилган комиссия томонидан 3 босқичда амалга оширилади.

 

1-босқич: Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш                              2021 йил 4 майдан 13 майгача давом этади.

 

2-босқич: Биринчи босқичдан ўтган номзодлар билан тест синовлари ўтказилади. Номзодлар 2-босқич суҳбат жараёнига таклиф қилинишлари учун уларнинг тест натижалари 60 баллдан кам  бўлмаслиги керак.  

 

3-босқич: Иккинчи босқичдан ўтган номзодлар билан юқоридаги талабларга жавоб беришларини текшириш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаси 100 балл тизими бўйича баҳоланади (10 та мезон бўйича ҳар бири 1-10 баллдан, энг юқори 10, энг паст 1 балл), бунда комиссиянинг ҳар бир аъзоси суҳбат натижаси бўйича номзодларга балл қўйиб чиқади.

 

Комиссия томонидан ҳар бир номзод бўйича баллар ҳисоблаб чиқилади ва танловнинг якуний натижалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги расмий веб-сайти орқали маълумот берилади (www.mineconomy.uz) ҳамда ҳар бир номзоднинг шахсий электрон почтаси ёки телефони орқали хабар берилади.

 

Боғланиш учун (+99871) 232-64-29, (+99871) 232-65-40  телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш учун ҳаволаhttps://vacancy.argos.uz

 

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАМДА УЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН
МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

 

ҲУДУДЛАРНИ КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни мувофиқлаштириш бошқармаси

 

                                            Етакчи мутахассис вакант лавозимига

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Иқтисодиёт, молия йўналишлари бўйича олий маълумотга, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларида камида 2 йил иш стажига эга бўлиш;
  2. Ҳудудларни ривожлантиришда янгича ва самарали ёндашувларини, хориж илғор тажрибаларини қўллаган ҳолда ишларни ташкиллаштириш, таҳлилий
    ва креатив фикрлаш қобилиятига эга бўлиш;
  3. Жамоани бир мақсадга йўналтира олиш, ўз қарашларини ҳимоя қила олиш ва бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш қобилиятига эга бўлиш;

Вазифалар:

  1. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ўртасидаги фарқни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
  2. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ортда қолаётган туман ва шаҳарларда саноат ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш, уларнинг табиий бойликлари, географик жойлашуви, меҳнат ресурслари ва бошқа салоҳиятидан самарали фойдаланилишни назарда тутувчи дастурлар ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  3. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш, уларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоли масалаларни аниқлаш чораларини белгилаш;
  4. Ҳудудлар ихтисослашувини белгилаш, шу билан бирга, ҳудуд иқтисодиётини диверсификация қилиш орқали таркибий ўзгаришларнинг боришини белгилаш;
  5. Ҳудудларда фойдаланилмаган меҳнат захираларини ва ишлаб чиқариш салоҳиятларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  6. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида давлат томонидан бевосита ва билвосита ёрдам берилиши бўйича йўналишларни аниқлаш;
  7. Ҳар бир туман ва шаҳар иқтисодиётининг жадал ривожланишига туртки бўладиган йўналишларни аниқлаш;
  8. Ҳудудий инвестиция дастурлари шакллантриш жараёнида лойиҳаларни, хусусан ишлаб чиқариш кучлари, инфратузилма ва турар жойларни ҳудудга табиий, иқтисодий, архитектура-қурилиш, шунингдек истеъмол бозори каби омилларни инобатга олган ҳолда мақбул жойлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
  9. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойихаларини самарали ва сифатли амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, уларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоли масалаларни аниқлаш чораларини белгилаш.

 

САНОАТ ТАРМОҚЛАРИНИ КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

Геология, металлургия ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бошқармаси

   Бош мутахассис вакант лавозимига

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Иқтисодиёт, молия йўналишлари бўйича олий маълумотга иқтисодиёт, ишлаб чиқариш ва саноат (металлургия) йўналишида
    3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
  2. Саноат ишлаб чиқаришни ривожлантириш йўналишида янгича
    ва самарали ёндашувларини, хорижий илғор тажрибаларни қўллаган ҳолда ишларни ташкиллаштириш, аналитик ҳамда креатив фикрлаш қобилиятига эга бўлиш;
  3. Ўз қарашларини ҳимоя қила олиш, бошқарув қарорларини тўғри
    ва тезкор қабул қила олиш қобилиятига эга бўлиш;
  4. Ишлаб чиқариш жараёнини самарали бошқариш қобилиятига эга бўлиш;

Вазифалар:

  1. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ва йўриқномалари, шунингдек, вазирликнинг буйруқ
    ҳамда фармойишларига асосан иш кўриш;
  2. Ишлаб чиқилган иш режаларга мувофиқ ишларни бажариш
    ҳамда бошқарма бошлиғига уларнинг бажарилиши бўйича ҳисобот бериш;
  3. Металлургия ва қурилиш материаллари саноатининг мажмуавий ривожланиш дастурлари бўйича ҳамда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш концепциялари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  4. Металлургия ва қурилиш материаллари саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг энг муҳим турларини ишлаб чиқариш ва мамлакатдаги эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ҳар йилги прогнозли балансини ишлаб чиқиш;
  5. Металлургия ва қурилиш материаллари саноати корхоналари ишлаб чиқариш қувватларини таҳлил қилиш тармоқларда мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари, уларнинг ҳолати ҳамда янги шакллантирилган қувватлар реестрини юритиш ва тармоқда меҳнат бозори ҳолати, меҳнат ресурслари миқдори, ўзгариш сабаблари, меҳнат унумдорлиги, Тармоқлар фаолиятини молиялаштириш манбаларини шакллантириш бўйича таклифлар бериш, халқаро молиявий институтлар хусусиятларини ўрганиш, уларни жалб қилиш ва ҳоказо.
  6. Мунтазам равишда ҳудудларга борган ҳолда мамлакатда амалга оширилаётган бошқарма ваколатига кирувчи вазифаларни ва тармоқости лойиҳаларни амалга оширилишини таҳлил қилиб, белгиланган тартибда таклифлар тайёрлаш;
  7. Металлургия ва қурилиш материаллари саноати корхоналари
    ҳамда ташкилотларидан тегишли ривожланиш прогнозларини, Ҳукуматнинг кўрсатмаларини бажариш бўйича керакли маълумотларни талаб қилади, раҳбарият ваколатига кирадиган масалалар юзасидан учрашувлар ташкил этади;
  8. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг геология, металлургия ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бошқармаси низоми асосида ўзига бириктирилган ишларни бажаради;
  9. Хизмат фаолиятига оид маълумотлар базасини вазирликнинг ягона электрон маълумотлар базасига жойлаштирилишини таъминлаш орқали шакллантиради;
  10. Электрон ҳужжатлар айланиш тизимларига тегишли топшириқларнинг бажарилиш ҳолати тўғрисидаги маълумотларни киритади.