Vazirlik xodimlarining bilim, malaka va salohiyatini oshirish maqsadida ingliz tilida “O‘yinlar nazariyasi” mavzusida master-klass bo‘lib o‘tdi
09/02/2021 - 10:17 6961
Жорий йилнинг 8 февраль куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Вазирлик ходимларининг билим малака, ва салоҳиятини ошириш мақсадида инглиз тилида мастер-класс бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган мастер-класс Инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти томонидан ташкиллаштирилиб унга иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Антон Ким жаноблари таклиф қилинди.
Мастер-классда ёш ходимлар “Ўйинлар назарияси” билан яқиндан танишишди, қолаверса шу мавзу билан боғлиқ кўплаб қизиқарли видеолавҳалар уларга ҳавола этилди.

Маълумот учун: Ўйинлар назарияси ўйинларда оптимал стратегияларни ўрганувчи математик методдир. Ўйин деганда, ўзларининг манфаатларини кўзловчи икки ва ундан ортиқ томонлар ичида борувчи кураш тушунилади. Ўйинлар назарияси математиканинг бир бўлими ҳисобланиб, бир неча иштирокчидан иборат системани таҳлил қилиш билан шуғулланади. Шунингдек, ўйинлар назарияси социал конфликт вазиятида рационал қарор қабул қилиш йўлларини ҳам ўрганади.

Мастер-класс давомида вазирлик ходимлари ўз билим ва тажрибаларини бўлишиш билан бир қаторда иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Антон Ким томонидан тайёрланган кўплаб қизиқарли масалага ечим топиш билан фаол иштирок этишди.
Iqtisodiy taraqqiyot va kambag'allikni qisqartirish vazirligi
Axborot xizmati