Ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари малака даражасини ошириш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида семинар-тренинг
11/01/2021 - 18:36 9591
2021 йил 11 январдан 27 январга қадар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари учун, иқтисодиёт тармоқлари ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги малакасини замонавий билимлар ва усуллар асосида ошириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни бошқариш борасида билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув семинар-тренинг ташкил этилмоқда.
Мазкур семинар-тренингнинг асосий мақсади – ҳудудларни комплекс ривожлантиришда янгича тизимни жорий қилиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ўсиш нуқталарини аниқлаш, маҳаллий бюджетлар даромадлар базасини мустаҳкамлаш, янги иш ўринларини яратиш, камбағалликни қисқартириш, фаолиятни режалаштириш ва ишларни ташкил қилиш ҳамда вақтдан унумли фойдаланиш орқали самарадорликни ошириш, курс иштирокчиларида халқаро тажрибага асосланиб келажакда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақида кўникма ҳосил қилиш.

Жорий йилнинг 11 январида Семинар-тренингнинг 1-куни бўлиб ўтди. Семинар-тренинг 1 кунида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари иштирок этишди ва семинар-тренингда қуйидагилар мавзулар : Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил учун мурожаатномасидаги асосий иқтисодий ривожланиш йўналишлари ва Иқтисодиёт асослари; Иқтисодий ўсиш ва камбағалликни қисқартиришда халқаро тажриба ва бошқарув органларининг роли; Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш асослари, “маҳаллабай” ишлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш; Ҳудудларда ишсизликни камайтириш, аҳолини касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандликни таъминлаш муаммолари; Ҳудудларда тадбиркорлар билан ижро ҳокимияти ўртасидаги муаммолар ва уларни ҳал қилиш омиллари; “Time management” ҳақида сўз юритилди.

Семинар-тренингда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, хорижий ва маҳаллий экспертлар ҳамда олий таълим муассасаларининг тажрибали ва малакали профессор-ўқитувчилари жалб этилди. Жумладан, Европа тараққиёт ва тикланиш банки ва БМТ Траққиёт Дастури экспертлари ўзларининг маърузаси билан иштирок этишди.
Iqtisodiy taraqqiyot va kambag'allikni qisqartirish vazirligi
Axborot xizmati