Birlashgan Millatlar Tashkilotining Taraqqiyot dasturi hamkorligida O‘zbekiston Respublikasi hududida norasmiy bandlikni qisqartirish masalalari bo‘yicha onlayn suhbat

16/12/2020 - 22:53 9584

2020 йил 7 декабр куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартирриш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норасмий бандликни қисқартириш масалалари бўйича онлайн суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатда  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури томонидан тегишли мутахассислар қатнашди.

 Суҳбат давомида Республикадаги норасмий банд аҳоли ҳамда меҳнат бозоридаги ҳолатлар тўғрисида қисқача маълумотлар берилди.

 Норасмий сектордаги банд аҳолини легаллаштириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда уларни келгусида республикада тадбиқ этиш юзасидан фикрлар алмашилди.

 Суҳбат якунида 2021 йилдан бошлаб норасмий сектордаги бандларни тармоқлар бўйича, шунингдек, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тегишлилиги бўйича ўрганиб, хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш ҳамда мазкур соҳада давлат сиёсатининг мақсадли стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича амалга ошириладиган ишларни белгилаб олиниши режалаштирилди.

 

Iqtisodiy taraqqiyot va kambag’allikni qisqartirish vazirligi

Axborot xizmati