“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 2030 ЙИЛГАЧА УРБАНИЗАЦИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ” МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНГАН БРИФИНГ

15/07/2019 - 22:09 6558

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлигида иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари, агентлик директори Жасур Ариповнинг журналистлар билан норасмий учрашуви бўлиб ўтди. Брифинг савол-жавоб форматида ташкил этилиб, уч соатдан ортиқ давом этди.

(Юрий Корсунцевнинг фотосурати)

Учрашув ташкил этилишининг асосий сабаби, 2019 йил 9 июль куни Ягона интерактив давлат хизматлари порталига “Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепцияси”ни кенг жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарилишидир.

https://regulation.gov.uz/uz/documents/published?DocumentSearch%5Btitle%5D=&DocumentSearch%5Bid%5D=4490&DocumentSearch%5Bdocument_type_id%5D

Учрашув давомида Жасур Арипов муҳбирларга, Агентликнинг асосий вазифаси ҳисобланган, шаҳарларнинг интеграциялашган ва барқарор ривожланишига йўналтирилган ягона урбанизация сиёсатини ишлаб чиқиш ва тартибга солиш жараёнлари ҳақида гапириб берди.

“УРБАНИЗАЦИЯНИ ҲАММА ТУРЛИЧА ТУШУНАДИ”, УРБАНИЗАЦИЯ БУ ФАҚАТ БИНОЛАРНИ БУЗИШ ЭМАС

Жасур Арипов: “Урбанизация” тушунчасини ҳамма турлича тушунади ва айрим ҳолларда бу жумлани уй-жойларни бузиш ҳолатлари билан боғлашмоқда. Аслида, урбанизация узоқ ва кенг қамровли жараён, демографик тенденциялар, миграция жараёни, иш билан бандлик, атроф-мухит хавфсизлиги, экология ва бошқалардир. Умуман олганда, урбанизация ерларнинг самарадорлиги, шаҳарларни режалаштириш, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш ва уй-жой қурилиш масалалари, шаҳар аҳолисини ўсиши билан боғлиқ. Ва ўз навбатда муҳим ҳисобланган, бу шаҳарларнинг ролини ошириш, шаҳар маданияти ва муносабатлари, шаҳар маданияти ва муносабатлари, шахарлар ташқарисида шаклланган замонавий маданий шаҳар хаётини тарқалиши жараёнидир. 

Агентлик вазифаларига – Қорақолпоғистон Республикаси ҳамда Ўзбекистон вилоятларида йирик шаҳарларининг ривожланиши учун стратегик платформа ва стратегияни яратиш, бу эса ўз навбатда ривожланган инфратузилма, таълим, иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимояланган салоҳиятига эга марказларга айлантиришни келиб чиқаради. Кейинчалик минтақаларда миграция кўпроқ маҳаллий хусусиятларга эга бўлади, пойтахтга эмас, балки ҳар бир алоҳида минтақанинг йирик шаҳарларига юборилади. Буларнинг барчаси шаҳарларнинг табиий ўсишига ва Сеулда содир бўлганидек  шаҳарларнинг ҳақиқий шаҳар агломерациясига айланишига ёрдам беради. Арипов такидлаганидек, Фарғона, Марғилон, Наманаган, ва Уйчи, Самарқанд ва Жомбой каби мисолларда табиий бирлашма ўзига ҳос жараённи кўриш мумкин. Улар бир миллион одам билан келажакда тортишиш марказлари бўлиб хизмат қилади. 

(Юрий Корсунцевнинг фотосурати)

“ЙЎЛДОШ ШАҲАРЛАР ТАРМОҒИНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА АЛОҲИДА ШАҲАРЛАРНИ БИРЛАШТИРИШ – УРБАНИЗАЦИЯНИНГ МУҲИМ ОМИЛЛАРИДАН БИРИ”

Жасур Арипов: “Урбанизация Концепциясининг мақсади узоқ муддатли ривожланиш стратегияси каби барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, меҳнат ва инвестиция ресурслари учун жозибадор бўладиган шаҳарлар ва шаҳар агломерацияларини комплекс ривожлантириш йўли билан аҳоли фаровонлигини ошириш, шунингдек илмий, инновацион ва маданий салоҳиятни юксалтиришдир. Катта шаҳарлар атрофидаги йўлдош шаҳарлар тармоғини кенгайтириш, шунингдек айрим шаҳарлар бирлашиши урбанизацияни ривожлантиришнинг муҳим жиҳатлари ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида, катта ва йирик бўлган шаҳарларнинг истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш функциясини енгиллаштириш ҳамда уй-жойлар жойлашуви ва автомобль қатнови юкламасини мақбуллаштириш имконини беради”.

КОНЦЕПЦИЯ РАҚАМЛАР ВА БОСҚИЧЛАРДА

2019-2020 йиллар: 120 шаҳар, 1070 қишлоқ ва 11 минг қишлоқ аҳоли пунктларини ривожлантириш, шаҳар хизматлари ва шароитлари бўйича стратегияни шакллантириш;

2020-2025 йилларда: Самарқандда янги “диққатга сазовор жойлар”ни шакллантириш, Наманган ва Фарғона шаҳарларида миллион кишилик йирик шаҳарларни (агломерацияларни) ташкил этиш;

2025 йил: Республиканинг 120 та шаҳрини зарур инфратузилма билан таъминлаш (камида 70%);

2030 йил: 1070 та посёлкани зарур инфратузилма билан таъминлаш (камида 70%);

2020-2040 йиллар: қолган 11 минг қишлоқ аҳоли пунктлари учун зарур инфратузилмани таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Концепцияни яратиш жараёнида бир-бирига боғлиқ соҳаларда 30-дан ортиқ концепция ва дастурлар ўрганилди: уй-жой коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт коммуникациялари, енергетика, таълим, соғликни сақлаш ва бошқа кўплаб соҳалар ўрганилди. Ҳужжатни ишлаб чиқишда ушбу тармоқлар учун маъсул бўлган давлат идоралари, шунингдек, халқаро ташкилотлар Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Жаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ОЭСР) ва бошқа экспертлар иштирок этди.

«КОНЦЕПЦИЯДА 2030 ЙИЛГА БОРИБ АҲОЛИ УЧУН МУҲИМ САНАЛГАН БИР НЕЧТА КЎРСАТКИЧЛАРНИ БИРДАНИГА КЎТАРИШ КЎЗДА ТУТИЛМОҚДА”

(Юрий Корсунцевнинг фотосурати)

Жасур Арипов: Концепцияни ишлаб чиқишда асосий эътибор мутлақо янги уй-жой сиёсатини амалга оширишга қаратилган бўлиб, ушбу Концепция муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмалар ва жамоат жойларини ривожлантиришни ҳам ўз ичига олган. Маълумки, шаҳар инфратузилмасининг ривожланганлиги даражасига шаҳарларга жалб қилинадиган инвестициялар ҳажми ва шаҳарларга қишлоқлардан аҳолининг табиий миграцияси боғлиқ. Бу йўналиш бўйича Концепция доирасида 2030 йилга бориб шаҳарларда марказлаштирилган сув ва газ таъминотини 90% га, сувоқава тизими билан таъминлаш 68,9%га, киши бошига ўртача тўғри келадиган уй-жой фонди ҳозиргига таққослаганда 16 кв.м.дан 20 кв.м.га, 19 ёшга тўлган аҳолини олий таълим билан қамраб олинишини 50%га (ҳозир 20%) етказиш кўзда тутилган. Ушбу мақсадли кўрсаткичларни кейинчалик ўсиш жиҳатдан қайта кўриб чиқиш эҳтимоли ҳам бор.”

Арипов, шуни ҳам таъкидладики, Концепция доирасида алоҳида шаҳарлар ва шаҳар агломерацияларининг қиёсий ва рақобатбардош афзалликларини ҳисоб олган ҳолда шаҳарларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш ҳам кўзда тутилган.

Арипов Сирдарё вилояти мисолида вилоятнинг табиий салоҳиятидан – ҳудудий жойлашувидан фойдаланиш орқали вилоятни ривожлантиришни кўзда тутувчи, ҳозирда муҳокамага кўйилган лойиҳа ҳақида сўзлаб берди. Бугунги кунда вилоятнинг бир нечта шаҳарларидан ўтувчи асосий транзит йўллари: М34 - Гулистон ва Янгиер шаҳарларини, АН5 – Сирдарё ва Бахт шаҳарларини, А376 – Ховос ва Ширин шаҳарчаларини боғлайди. Йўл олди инфратузилмасининг ривожланиши ва Сирдарё вилояти ҳудудида транспорт “хаб”ининг қурилиши шаҳарларни кенгайиши ва ривожланиши учун ва қолган соҳаларни табиий ривожланиши учун бошланғич асосни яратиб беради. 

“БИЗ БАРЧАСИНИ ОСОН ВА ТЕЗ БАЖАРИМИЗ, ДЕГАН ҲАЁЛЛАРДАН ЙИРОҚМАН”

Жасур Арипов: “Ислоҳотлар, айниқса урбанизация каби йирик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлганлар, шикоят ва норозичиликларсиз ўтмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Барча саволларга бирданига тўғри жавобларни топиш жуда қийин. Кўплаб муаммолар ва тушунмовчиликлар туғилмоқда ва туғилишда давом этаверади. Шунинг учун ҳам бизлар учун тинглай оладиган, эшита оладиган ва маълумотларни кенг оммага тўғри етказа оладиган, балким тескари алоқани ҳам таъминлаб бера оладиган журналистлар билан суҳбат қуриш жуда муҳим.”

Кўплаб биноларни бузиш ва “сити”ларнинг қурилиши билан боғлиқ бўлган саволларга Арипов маҳаллий ҳокимият бирон-бир объект ёки иншоотни бузишга доир қарорларни аҳоли пунктини ривожланиш стратегиясидан келиб чиқиб қабул қилинишини айтди. Қурувчилар ўз мажбуриятларини бажармаётганлиги - бу бошқа масала. Бу ерда ҳар бир алоҳида ҳолатнинг ўзига хос хусусиятларини тушуниш муҳимдир – аслида объектни бузишга бўлган реал эхтиёж борми, объект тарихий ва маданий аҳамиятга эгами. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бузиш ва ноқонуний қурилишларга оид фактларни маҳаллий ҳокимиятга етказиш жамиятнинг бурчидир. Бу йўналиш бўйича Агентлик аҳоли пунктларини ўсиш полюсларини инобатга олган ҳолда ривожланишини мувофиқлаштириб борувчи янги механизмни жорий этишни режалаштирмоқда. Вазирликлар ва ҳокимиятлар аҳоли пунктини ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган қарорларни мувофиқлаштириб боришлари керак.     

“АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ МАҲСУЛОТЛАРИДАН БИРИ - АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИДИР”

(Юрий Корсунцевнинг фотосурати)

Жасур Арипов: “Урбанизация бу кенг қамровли ва узоқ муддатли жараён бўлиб, Агентликнинг вазифаси ушбу йўналишда ижтимоий йўналтирилган ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдир. Мен республика миқёсидаги вазирликларимиз ишларига чин қалбимдан хавас қиламан, чунки улар маҳсулот яратадилар: мактаблар, боғчалар ва ҳоказо. Бизнинг Агентликнинг асосий маҳсулотларидан бири, бу - аҳоли пунктларини ривожлантириш стратегиясидир.  Бу иш сезиларли бўлмаслиги мумкин, лекин бу жуда ҳам катта жараён бўлиб, муайян вақт давомида амалга оширилади.”