Ўзбекистондаги БМТ ваколатхонаси мутахассислари билан давра суҳбати

22/06/2021 - 18:02 3781

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида 2021 йил 21 июнь куни Бирлашган Миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастури доирасида мамлакатимизга расмий ташриф буюрган Профессор Рикардо Пинто Розарио ва Ўзбекистондаги БМТ ваколатхонаси мутахассислари билан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида меҳнат бозоридаги муаммолар, хусусан, аҳоли бандлиги таъминлаш, норасмий сектордаги банд аҳоли сонини камайтириш борасида илғор хорижий тажрибадан  фойдаланиш ва миллий иқтисодиётга таъсири бўйича  фикр алмашилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги қилинаётган ишлар ҳамда аҳолининг ўзини-ўзи банд қилиш хусусида амалга оширилаётган ишлар, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, республикамиздаги норасмий сектордаги банд аҳолини расмий секторга ўтказиш бўйича таклифлар берилди.

Ўзбекистонда меҳнат бозоридаги норасмий бандларни легаллаштириш бўйича БМТнинг Тараққиёт дастури ёрдамида хорижий консультант жалб этиш жараёнлари амалга оширилаётганлиги тўғрисида хорижий экспертлар билан фикр алмашилди ҳамда бу ишларни қисқа муддат ичида ижобий ҳал этишлари айтиб ўтилди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ахборот хизмати