“Темур тузуклари билимдони” викторинасининг 2-босқичи якунига етди!
21/05/2021 - 11:20 4562
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича 2021 йил учун “Йўл харитаси”нинг 18-бандида кўзда тутилган “Темур тузуклари билимдони” викторинасининг
2-босқичи якунига етди. Иштирокчилар тўплаган баллари натижаси билан қуйидаги илова орқали танишиб чиқишлари мумкин.
3-босқичга йўлланмани қўлга киритган иштирокчилар билан тест ёки онлайн (Зоом дастури орқали) савол-жавоб ўтказилади.
Вазирлик Маънавият ва маърифат Кенгаши котиби яқин кунларда 3-босқич иштирокчилари билан боғланиб, аниқ санаси бўйича тўлиқ маълумот беради.
Барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Келгусида бўлиб ўтадиган танлов, викторина ва мусобақаларда янада фаол иштирок этишингизни сўраймиз. 3-босқич иштирокчиларига омад тилаймиз!
Иштирокчилар тўплаган баллари тўғрисида маълумот.
Вазирлик Маънавият ва маърифат Кенгаши