“Lazard Frères SAS” инвестиция банки вакиллари билан учрашув

11/05/2021 - 22:45 2848

Жорий йилнинг 11 май куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида “Lazard Frères SAS” инвестиция банки вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

        Учрашувда Бош Вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, Молия вазири Тимур Ишметов, Молия вазири биринчи ўринбосари Омонулло Насритдинходжаев, Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Бобур Абдиназаров, «Uzbekistan Airports» AJ бошқарув раиси Ранохон Джураева, шунингдек, “Lazard” инвестиция банкининг Марказий ва Шарқий Европа минтақалари, МДҲ, Греция ва Туркия бўйича бошқарув директори Бозидар Джелик ҳамда бошқарув директори Дэвид Гадмерлар иштирок этдилар.

        Музокаралар давомида томонлар давлат иштирокидаги банклар трансформацияси, иқтисодий платформалар доирасида молиявий, юридик менеджмент ҳамда консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича ўзаро ҳамкорлик масаларига тўхталиб ўтишди.

        Мазкур тадбир доирасида “Lazard” инвестиция банки билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандумда давлат корхоналарини трансформация қилиш, давлат қарзини бошқариш, капитал бозорини ривожлантириш, давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича ҳам кўмаклашиш кўзда тутилган.

        Маълумот учун: Lazard (илгари Lazard Frères & Co. деб номланган) молиявий маслаҳатчилик ҳамда активларни бошқариш соҳасида хизмат кўрстувчи фирма бўлиб молиявий хизматлар, асосан институционал мижозларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Нью-Йорк, Париж ва Лондонда бош ижрочи офислари бўлган дунёдаги энг йирик мустақил инвестиция банкларидан бири.

Лазард 1848 йилда ташкил этилган бўлиб Шимолий Америка, Европа ва Осиё, Австралия, шунингдек, Марказий ва Жанубий Американинг 25 дан ортиқ давлатларидаги 40 дан ортиқ шаҳарларда фаолият юритади. Фирма, корпорациялар, шериклар, муассасалар, ҳукуматлар ва жисмоний шахсларга стратегик масалалар, қайта қуриш ва капитал тузилиши, капитални жалб қилиш ва корпоратив молия, шунингдек активларни бошқариш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатади.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ахборот хизмати