O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambag‘allikni qisqartirish vazirligi huzuridagi «Qishloq infratuzilmasini rivojlantirish” loyihasini amalga oshirish guruhidagi mavjud bo‘sh ish o‘rinlariga tanlov e'lon qiladi

21/12/2020 - 12:06 9728

“Қишлоқ инфратузмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш гуруҳидаги (ЛАОГ) бўш ўринлар

РУЙХАТИ

1.     ЛАОГ директори ўрибосари

Малакавий талаблар:

-      Менеджмент, Иқтисодиёт ва/ёки бошқа шунга ўхшаш соҳаларда магистрлик даражаси;

-      Жаҳон Банки Гуруҳи ёки бошқа Халқаро Молия Институтлари (ХМИ) томонидан молиялаштирилган инвестицион лойиҳаларда камида 5 йиллик иш тажрибаси;

-      Давлат Инвестиция Дастурларида фаолият юритиш ёки сув хизмати сектори, ичимлик суви таъминоти ва канализация инфратузилмасини ривожлантиришни ўз ичига олган Инфратузилма лойиҳаларини ва/ёки дастурларини амалга оширувчи давлат ташкилотларида етакчи бўлимларни бошқариш бўйича камида 5 йиллик иш тажрибаси;

-      Компютер, Windows Word, Excel ва бошқа тегишли компютер дастурлари тажрибали фойдаланувчиси;

-      Ўзбек, рус ва инглиз тилларида юқори даражада сўзлашиш ва ёзиш қобилияти.

2.     Мониторинг ва баҳолаш бўйича мутахассиси

Малакавий талаблар:

-      Иқтисодиёт, ижтимоий фанлар ва бошқа тегишли соҳаларда олий маълумот (камида бакалавр даражаси, магистр даражаси афзалроқ ҳисобланади);

-      Иш тажрибаси: жамоа ривожлантириш лойиҳаларига тегишли бўлган мониторинг ва баҳолаш бўйича камида 6 йиллик иш тажрибаси; Давлат бошқарув органларида ишлаш ёки улар билан ўзаро ҳамкорликда ишлаш тажрибаси; Статистик таҳлил қилиш кўникмалари афзаллик ҳисобланади; Давлат инвестиция дастурларини амалга ошириш жараёни тўғрисида хулоса берадиган юқори сифатли ҳисоботларни ишлаб чиқишда исботланган тажрибаси;

-      Кўникмалар: Инглиз тилини яхши билиш; Компютерни аъло даражада билиш (MS Windows, MS Excel, Word).

-      STATA ёки SPSS каби статистик дастурлардан фойдаланиш кўникмаси афзаллик ҳисобланади.

3.     Наманган офисининг молия ва бухгалтерия ҳисоботи бўйича мутахассиси

Малакавий талаблар:

-      Бухгалтерия, Молия, Иқтисодиёт ёки шунга ухшаш соҳаларда олий маълумот.

-      Давлат ва хусусий ташкилотдаги ўхшаш вазифада камида 3 йил иш тажрибаси. ХМИ томонидан молиялаштирилган инвестицион лойиҳаларни амалга оширувчи ташкилотлардаги иш тажриба афзаллик ҳисобланади.

-      Ўзбек ва/ёки рус тилларини мукаммал билиш. Инглиз тилини иш юритиш даражасида билиш.

-      Бухгалтерия ҳисобининг давлат стандартлари билан таниш бўлиш ва молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини билиш.

-      1C - Бухгалтерия тизимида ишлашнинг тажрибали фойдаланувчи даражасидаги кўникмаси.

-      Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид норматив - ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган маҳаллий қоидаларни билиш катта афзаллик ҳисобланади.

-      Оғзаки ва ёзма равишда самарали алоқа қилиш қобилияти.

4.     Наманган ва Жиззах офисларининг харидлар бўйича мутахассиси

Малакавий талаблар:

-      Муҳандислик, Ҳуқуқ, Бизнес Бошқаруви ёки бошқа тегишли соҳаларда олий маълумот;

-      Давлат харидлари билан боғлиқ соҳада камида 5 йиллик иш тажрибаси;

-      Қуйидаги соҳалардаги кўникмалар: муҳандислик иши, қурилиш ишлари, шартномалар тузиш қонунчилиги ва бошқа тегишли соҳалардаги тажриба афзаллик ҳисобланади. Маҳаллий давлат харидлари қоидаларига мувофиқ харидларни амалга ошириш тажрибаси муҳимдир;

-      INCOTERMS, FIDIC каби халқаро харидлар принциплари ва амалиётини қўллаш бўйича тажрибаларга эга бўлиш катта афзаллик беради. Жаҳон Банки ёки бошқа Халқаро Молия Институтларининг (ХМИ) тегишли бошқарув принциплари ва харидлар тартиблари бщйича тажрибаси афзаллик ҳисобланади;

-      Тил билиш қобилиятлари: Инглиз тилини ишлаш даражасида. Рус ва/ёки ўзбек тилларини билиш шарт.

5.     Намаган вилояти бўйича Атроф-муҳит ва ижтимоий ҳимоя мутахассиси

Малакавий талаблар:

-      Ижтимоий фанлар, шаҳарсозлик, ер ажратиш ёки бошқа тегишли соҳада олий маълумот, ҳамда камида 5 йиллик тегишли иш тажрибасига эга бўлиш (масалан, ижтимоий таъсир, ерга (мажбурий) эгалик қилиш, кўчириш, меҳнат, жинс);

-      Халқаро Молия Институтларининг хавфсизлик сиёсати ва лойиҳанинг ижтимоий ҳимоя талабларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича тажрибага эга бўлиш; 

-      Миллий ижтимоий қонунчиликни яхши билиш;

-      Масъулиятлик, ташаббус кўрсатишга тайёрлик;

-      Маҳаллий ҳокимият ва жамоалар билан ишлаш бўйича катта тажриба;

-      Кучли ташкилий ва алоқа махорати;

-      Ўзбек, рус ва инглиз тиллариини мукаммал билиш, шу жумладан ҳисобот ёзиш қобилиятига эга бўлиш.

6.     Жиззах вилояти бўйича Техник назорати нозири

Малакавий талаблар:

-      Фуқаролик бинолар қурилиши, сув таъминоти ва канализация, архитектура, шаҳарсозлик ёки қишлоқ жойларда асосий инфратузилмани қуриш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган соҳаларда олий маълумот.

-      Қурилиш ишлари, инфратузилма лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича камида 5 йиллик иш тажрибаси талаб қилинади. Жаҳон Банки ёки бошқа Халқаро Молия Институтлари (ХМИ) томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар/дастурларда тажрибага эга бўлиш катта афзаллик ҳисобланади.

-      Ушбу соҳаларнинг ҳар бирида билим/кўникмалар афзаллик ҳисобланади: муҳандислик лойиҳалаш дастурий таъминоти ва бошқа тегишли техник дастурий таъминот/ дастурлар . Қурилиш, ер ажратиш билан боғлиқ давлат органларидан тасдиқлаш/ рухсат олиш тажрибасига эга бўлиш афзалликдир.

-      Тилга бўлган талаблар: Инглиз тилини ўрта даражасида билиш маъқул. Рус ва ўзбек тилларини билиш шарт.

7.     Сирдарё, Жиззах вилоятлари бўйича Қишлоқ муҳандиси

Малакавий талаблар:

-   Қурилиш муҳандислиги, қишлоқ инфратузилмаси, сув таъминоти ва канализация, архитектура ёки бошқа қурилишга мос келадиган соҳалар, яъни асосий инфратузилмани қурилиши ва қиўлоқ худудларини ривожлантириш бидан боғлиқ соҳаларда олий маълумотга эга (камида бакалавр даражаси);

-   Қурилиш муҳандислиги, инфратузилмани лойиҳалаштириш ёки техник назорати соҳаларида камида уч йиллик профессионал иш тажрибаси талаб қилинади. Халқаро ташкилотлар томонидан молиялаштирилган инвестиция лойиҳаларида аввалги иш тажрибаси афзаллик ҳисобланади;

-   Маҳаллий қурилиш меёрлари ва қоидаларида (КМК) мустахкам билимга эга;

-   Microsoft Office дастурини яхши билиш;

-   Қуйидагисоҳаларнинг ҳар қайсисида билим / кўникмалар афзаллик ҳисобланади: муҳандислик лойиҳалаштириш компьютер дастурий таъминоти ва бошқа тегишли компьютер техник дастурий таъминот / дастурлар. Давлат органлардан тасдиқлаш/ рухсат олиш тажрибасига эга бўлиш яъни қурилишга боғлиқ руҳсатномалар, қурилиш учун ерни бегоналаштириш тажрибаси афзалликдир;

-   Тилга бўлган талаблар: Инглиз тилини ўрта даражасида билиш маъқул. Рус ва ўзбек тилларини билиш шарт.

“Қишлоқ инфратузмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш гуруҳининг ridp@mineconomy.uz  расмий сайти орқали номзод ҳақидаги маълумотлар юборилиши лозим.

Мурожаат учун телефон рақам: 71 232 63 32

Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi

 Axborot xizmati